Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги Элчихонаси ватандошлар ва Буюк Британияда истиқомат қилувчи диаспора вакилларига, ҳамкор ташкилотлар ва компанияларга, бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемиясига қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилади.
Республика аҳолисининг саломатлиги ва фаровонлиги учун масъулиятни, шунингдек Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланиши ва гуллаб яшнашини таъминлашдаги ролини тўлиқ англаган ҳолда, Ўзбекистон раҳбарияти эпидемиянинг тарқалишини олдини олиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.
Мажбурий карантин чораларини қўллаш мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига таъсир кўрсатаётган шароитда, Ўзбекистон халқи юзага келган қийинчиликларни биргаликда ҳал этишга интилмоқда. Шифокорлар ва ҳамширалар ўзларининг соғлиғини хавф остига қўйиб, касалга чалинган кишиларга фидокорона ёрдам кўрсатишмоқда. Ўқитувчи ва мураббийлар карантин туфайли ўқув даргоҳларига бора олмаётган ўқувчи ва талабалар учун телевидение ва Интернет орқали дарслар олиб бормоқдалар. Давлат идоралари, компаниялар ва хайрия ташкилотлари қийин вазиятга тушиб қолган ва ижтимоий ёрдамга муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатишмоқда.
Бундай оғир даврда Сизнинг Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссангиз коронавирус инфекцияси хавфи остида бўлган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда жуда катта аҳамият касб этиши мумкин.
Сиз қуйидаги усуллар билан ўз ёрдамингизни кўрсатишингиз мумкин:
1. Ўзбекистонга гуманитар ёрдам, айниқса тиббий ускуналар ва дори-дармонлар юбориш орқали (корона вирусни аниқлаш бўйича тест тизимлари, ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратлари, кислород баллонлари, дори-дармон воситалари, ҳимоя ниқоблари, комбинезонлар, қўлқоплар ва бошқалар). Бунинг учун Ўзбекистоннинг Лондондаги Элчихонасига электрон почта (econom@uzembassy.uk, info@uzembassy.uk) ёки телефон орқали (02072297679, +447825221946) боғланишингиз мумкин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ташкил этилган “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ҳисобига тўғридан-тўғри маблағлар ўтказиш орқали. Жамғарманинг реквизитлари:
- 20 212 000 4001 0173 4001 (Ўзбек сумида);
- 20 212 840 9001 0173 4001 (АҚШ долларида);
- 20 212 978 0001 0173 4001 (Еврода).
Ipoteka bank: 8600 3329 9742 5800
Ipoteka bank (Visa) 4084 1600 0031 6334
Humo card: 9860 0101 0240 5858
Банкнинг номи: "Ипотека банк", "Меҳнат" филиали;
МФО: 00 423, ИНН: 200 897 248, OKOНХ: 98 600.
Манзил: 100027, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 1-уй.
Телефонлар: +99871 2453405, +99871 2453447, +99871 2453859;
Электрон почта манзили: mehr@info.uz.
3. “Ўзбекистон билан бирдамлик” номли инсонпарварлик акциясида иштирок этиш ва https://www.gofundme.com/f/covid19-solidarity-with-uzbekistan саҳифасида хайрия қилиш орқали. Акция Лондонда жойлашган “Билим” маданий-маърифий хайрия жамғармаси томонидан ватандошлар ва Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги Элчихонаси кўмагида ташкил этилди. Йиғилган маблағлар Ўзбекистондаги касалхоналар учун тиббий буюмлар ва муҳтожларга энг зарур эҳтиёж моллари харид қилиш учун сарфланади. Боғланиш учун масъул шахслар: Отабек Нуритдинов (+447824864222) ва Жаҳонгир Сидиқов (+447733774224).
Қўшимча маълумотлар олиш учун ва бошқа масалалар бўйича Элчихонанинг қўйидаги ходимларига мурожаат қилишингиз мумкин:
Алиёр Тилавов, маслаҳатчи, +44 (0) 7741892812
Равшан Дусчанов, 2-котиб, +44 (0) 7825221946
Шохруз Самадов, атташе, +44 (0) 7780687935
Султонбек Имамов, консул, +44 (0) 7920443049