Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги элчихонасининг Буюк Британиядаги Ўзбекистон фуқаролари учун ахборот хабари - O'zbekiston Respublikasining Buyuk Britaniya va Shimoliy Irlandiya Birlashgan Qirolligidagi elchixonasi

Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги элчихонасининг Буюк Британиядаги Ўзбекистон фуқаролари учун ахборот хабари



Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси 2021 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтиши ҳақида хабар беради.

Буюк Британиядаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига овоз бериш имкониятини тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ юртимизнинг Буюк Британияда жойлашган элчихонаси қошида 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган 10 сонли сайлов участкаси ташкил этилди.

Сайлов куни овоз бериш соат 08:00 дан 20:00 қадар элчихона биносида бўлиб ўтади. Манзил: 41 Holland Park, London W11 3RP.

Шу билан бир қаторда, Буюк Британияда сайловчилар зич ҳолда истиқомат қиладиган жойларни инобатга олган ҳолда қуйидаги жадвалга биноан муддатидан олдин овоз бериш учун кўчма сайлов участкалари ташкил қилинади:

  1. 2021 йил 14 октябрь куни соат 09:00 дан 19:00 қадар Борнмут (Bournemouth) шаҳрида. Манзил: Royal Bath Hotel, Bath Road, Bournemouth BH1 2EW;
  2. 2021 йил 17 октябрь куни соат 09:00 дан 18:00 қадар Лондон шаҳрининг шарқий қисмида. Манзил: Under 1 Roof: A Kid's Urban Oasis, The I O Centre, 9, Skeffington Street, London SE18 6SR.

Овоз бериш учун сайловчи ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт - нобиометрик, биометрик, хорижга чиқиш ёки дипломатик; ҳарбий гувоҳнома; Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси) кўрсатиши лозим. Сайловда иштирок этиш учун saylov.mfa.uz орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш сўралади.

Сайлов участкаси контакт маълумотлари: участка сайлов комиссиясининг котиби элчихона консули Султонбек Имамов, +44 (0) 207-229-7679, эл.почта: info@uzembassy.uk, consul@uzembassy.uk

Азиз ватандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун таклиф қиламиз.

Ўз сайлов ҳуқуқингиздан фойдаланинг ва мамлакатимиз келажагига ҳиссангизни қўшинг.