Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеча Жиззах ва Сирдарё вилоятларида учрашувлар ўтказди - O'zbekiston Respublikasining Buyuk Britaniya va Shimoliy Irlandiya Birlashgan Qirolligidagi elchixonasi

Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеча Жиззах ва Сирдарё вилоятларида учрашувлар ўтказди



ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентлигига сайловлар бўйича сайлов кампанияси давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, 23 сентябрь куни Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Жиззах вилоятида, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодировнинг Сирдарё вилоятида сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтди.

Тадбирларда номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, сайловларда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдири ҳал этилишида уларни фаол қатнашишга даъват этмоқда.