Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси “Ўзстандарт” агентлиги ва Инвестиция ва ташки савдо вазирлиги кошидаги Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги ва Британиянинг “Pride in Food” компанияси ўртасида видеo мулоқот ўтказди.
Тадбир чоғида Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини Британия бозорига экспорт хажмини ошириш истиқболлари кенг муҳоқама қилинди.
“Pride in Food” компанияси раҳбарлари Давид Жек и Дейв Ирпс компания фаолияти тўғрисида қисқача маълумот беришди ҳамда Ўзбекистон комраниялари билан ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилишди. Шунингдек, Британия томони ҳозирги вақтда Самарқанд вилоятидаги экспортёрлар билан амалга оширилиб келаётган ҳамкорлик малалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир якунида «Ўзстандарт» агентлигига “Pride in Food”компаниясининг консалтинг ёрдамини жалб қилиш ҳамда Британия бозорига таклиф этилаётган ўзбек маҳсулотлари, жумладан уларнинг халқаро сифат стандартларига тўғри келиши ҳақида маълумот алмашишни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.