Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
Британиянинг «Metaco LLP» компанияси билан Наманган вилоятида инвестиция лойихасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди - O'zbekiston Respublikasining Buyuk Britaniya va Shimoliy Irlandiya Birlashgan Qirolligidagi elchixonasi

Британиянинг «Metaco LLP» компанияси билан Наманган вилоятида инвестиция лойихасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2020 йилнинг 14 апрель куни Буюк Британиянинг «Metaco LLP» компанияси билан Наманган вилояти ҳокимлигининг масъул ходимлари, шу жумладан Соғликни сақлаш бошқармаси, Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари иштирокида видео мулоқот бўлиб ўтди.

Сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморларни даволаш марказини ташкил этиш бўйича Британия компаниясининг инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Томонлар илгари эришилган келишувларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар ва келгусидаги харакатлар жадвалини келишиб олдилар. Шунингдек, Британия компаниясининг Республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги фаолиятини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.