Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
БУЮК БРИТАНИЯДА БЎЛИБ ТУРГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА! - O'zbekiston Respublikasining Buyuk Britaniya va Shimoliy Irlandiya Birlashgan Qirolligidagi elchixonasi

БУЮК БРИТАНИЯДА БЎЛИБ ТУРГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА!


COVID-19 коронавирусининг мамлакатимиз ҳудудига тарқалишини олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан барча халқаро авиа, авто ва темир йўл қатновлари вақтинча бекор қилинди.

Хорижда бўлган Ўзбекистон фуқароларига Ватанга қайтишлари учун давлат чегарасини кесиб ўтишлари таъқиқланмайди. Ўзбекистон ҳудудига кириш бўйича қўйилган чекловлар, авваламбор, бошқа давлатларнинг фуқароларига нисбатан қўлланилади.

Ўзбекистон фуқаролари учун жорий қилинган, чет элга чиқиш бўйича вақтинча таъқиқлар илгари келган ва айни пайтда мамлакатимизда бўлиб турган хорижий фуқароларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Буюк Британияда коронавирус тарқалишининг кескин ўсиши сабабли, Ўзбекистоннинг Лондондаги Элчихонаси барча байрам ва оммавий тадбирларни бекор қилди, Ўзбекистон Республикасига кириш учун визалар бериш тўхтатилди. Консуллик-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш масофадан туриб (Элчихонага ташриф буюрмасдан), шунингдек почта хизмати орқали амалга оширилади, ариза берувчиларнинг шахсан иштирокини талаб қиладиган ҳужжатлар бундан мустасно (ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар www.uzembassy.uk веб-сайтида мавжуд).

Элчихона Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чартер рейслар билан Ватанга қайтишларида кўмак беради. Шу билан бирга, фуқароларимиз Ватанга қайтишлари билан 14 кун давомида карантинда бўладилар.

Лондондан чартер рейсларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган фуқароларимиз тўғрисида маълумотларни тўплаш бошланди.

Агар сиз шундай чартер рейсдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, «Uzbekistan Airways» АК ваколатхонасининг london@uzairways.co.uk ёки Элчихонанинг consul@uzembassy.uk электрон манзилига қўйидаги маълумотларни юборишингизни сўраймиз:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортинининг нусхаси;

2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг алоқа маълумотлари (моб.тел., эмаил ва б.);

3. «Uzbekistan Airways» АК парвозлари учун чипта нусхаси (мавжуд бўлса);

Чартер рейси аниқ вақти ва парвоз шартлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда хабар қилинади.

Элчихонанинг манзили ва алоқа маълумотлари:

41 Holland Park, London W11 3RP

Tел.: +44 (0) 207 2297679

Султанбек Имамов, консул                     +44 (0) 7920443049

Алиёр Тилавов, маслаҳатчи                    +44 (0) 7741892812

Равшан Дусчанов, 2-котиб                     +44 (0) 7825221946

Шохруз Самадов, атташе                      +44 (0) 7780687935

Веб-сайт: https://www.uzembassy.uk 

Электрон манзил: info@uzembassy.uk, consul@uzembassy.uk

Facebook даги саҳифа: https://www.facebook.com/uzemb.lon.3  

 

«Uzbekistan Airways» АК Лондондаги Ваколатхонаси манзили ва алоқа маълумотлари:

Unit 13, Cambridge Court, 210 Shepherds Bush Rd, Hammersmith, London W6 7NJ

Тел.: +44 (0) 207 0342090

Абдухаким Махмудов, вакил                   +44 (0)7783644945

Веб-сайт: https://www.uzairways.com/uz

Электрон манзил: london@uzairways.co.uk